Жамият | 19:00 / 23.03.2023
16811
4 дақиқада ўқилади
Реклама

"АNORBANK" АЖ "ТАSHKENT DIGITAL МARKETING FORUM 2023" халқаро маркетинг форумининг бош ҳамкори бўлди

"АNORBANK" АЖ Hilton Тashkent City меҳмонхонасида бўлиб ўтган "ТАSHKENT DIGITAL МARKETING FORUM 2023" халқаро маркетинг форумининг бош ҳамкори бўлди.

Фото: Anorbank

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган форумнинг бош ҳамкори "АNORBANK" АЖ бўлди. Форумнинг асосий мақсадлари рақамли хизматлар соҳасида рақобатни ривожлантириш, бозорнинг барча иштирокчиларига тенг имкониятлар яратиш ва тадбиркорларнинг ўз бизнесини ривожлантиришга ёрдам берадиган самарали воситалардан хабардорлигини оширишдан иборат.

Рақамли соҳани ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири бу банк секторидир. Рақамли банкингни жадал ривожлантириш Президентнинг тегишли қарори имзоланганидан сўнг мумкин бўлди ва бу Ўзбекистонда рақамли банкларнинг ривожланишига туртки бўлди. АNORBANK Ўзбекистондаги биринчи миллий рақамли банк бўлди.

Икки йил ичида АNORBANK компаниялар ва фирмалар ҳамда жисмоний шахслар орасида жуда катта мижозлар базасини яратишга муваффақ бўлди. Айни пайтда жалб қилинган активлар ҳажми 3,5 трлн сўмни, умумий кредит портфели эса 2,1 трлн сўмни ташкил этади.

Банк мижозлари сони 6500 та юридик шахс бўлиб, уларнинг омонатлари 2,8 трлн сўмни ташкил этади. Индивидуал мижозларнинг сони эса 1 миллион кишига етади. Жами омонатлар ҳажмининг ўсиши 248 фоизни, якка тартибдаги омонатчилар сонининг ўсиши эса 113 фоизни ташкил этди.

Ўтган 2022 йилнинг ўзида пластик карточкалар эмиссияси 1 миллиондан ортиқни, Play Мarket'да АNORBANK иловасини юклаб олишлар сони эса 5 миллиондан ошди. 2022 йилда АNORBANK иловасида 16 миллиондан ортиқ транзакция амалга оширилди.

АNORBANK мамлакатимизда биринчилардан бўлиб банк мижози бўлиш, онлайн карта ёки кредит олиш имконини берувчи масофавий идентификацияни жорий қилди.

"АNORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари – Элёр Нажмиддинов таъкидлаганидек:

"АNOBBANK биринчилардан бўлиб онлайн хизматларни жорий қилди. Бунинг натижасида банкка ташриф буюриш, ортиқча оворагарчиликлар, тасдиқлашни кутиш учун қўшимча вақт сарфлашнинг ҳожати қолмади. Банк ҳар бир истеъмолчини ўрганиб чиқиб, унга қулай, мижоз нуқтаи назаридан ҳар томонлама жозибадор бўлган хизматларни тақдим этади".

Таshkent Digital Мarketing Forum'нинг иккинчи кунида энг муваффақиятли брендлар, агентликлар ва блогерлар учун бир неча ўнлаб номинациялар бўйича мукофотлар топширилди. АNORBANK "2022 йилда энг тез ривожланаётган рақамли банк" ("2022 йилда энг тез режалаштириш банк") номинациясида муносиб ғолиб бўлди. Мукофотни "АNORBANK" АЖ бошқаруви раиси Шерзод Акрамов қабул қилиб олди.

Маълумот учун:

"АNORBANK" АЖ 2020 йил 22 августда банк лицензиясини олган биринчи маҳаллий тижорат рақамли банк бўлиб, сентябрь ойидаёқ тўлиқ фаолият юритишни ва онлайн хизматлар кўрсатишни бошлади.

АNORBANK жисмоний ва юридик шахсларга банкка бормасдан туриб, тўлиқ банк хизматларини тақдим этади. Барча хизматларни веб-сайтда, мобил иловада ёки оддийгина кеча-ю кундуз ишлайдиган алоқа марказига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин. Рақамли банкинг инновацион концепцияси бугунги кун талабларининг аксидир. Жамият мобиллашмоқда, ҳар бир киши рақамли технологиялардан фойдаланишни ва кўпгина хизматларни дунёнинг исталган нуқтасидан масофадан туриб, кеча-ю кундуз олишни маъқул кўради.

АNORBANK ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиш ва маълумотларни қайта ишлаш жараёнида хавфсизликни кафолатлаган ҳолда ҳар қандай сўровни имкон қадар тезроқ кўриб чиқиш учун доим ҳаракат қилади.

2022 йилда АNORBANK “BSS Uzbekistan оmnikak dialog” платформасидан фойдаланган ҳолда нутқ технологиясини жорий этиш лойиҳасини амалга оширгани учун Миллий банк мукофотининг юқори мукофоти билан тақдирланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид