Starship кемасининг портлаши ходимлар буйруғи билан содир бўлди
Тизимдаги муаммолар туфайли SpaceX ходимлари уни портлатишга мажбур бўлди.
Starship космик кемасининг портлаши SpaceX ходимларининг буйруғи билан бир нечта қисмлардаги муаммолар туфайли содир бўлган.
«Синов парвози вақтида бир нечта двигателлар ишламай қолди, баландлик йўқотилди ва кема назоратсиз айлана бошлади. Шунда синовни тугатиш ҳақида буйруқ берилди», дейилади SpaceX сайтида эълон қилинган хабарда.
Қайд этилишича, Бока Чикодаги (Техас штати) учириш майдони одамлардан ҳоли бўлган. Атрофдаги ҳудудлар ҳам 21 апрелгача ёпилади.
20 апрель куни SpaceX компанияси Starship космик кемаси прототипини ташувчи ракетани илк синовдан ўтказди. 38 км баландликка кўтарилган ракета учирилгандан тахминан икки ярим дақиқа ўтгач, назоратсиз айлана бошлади, яна бир ярим дақиқадан сўнг портлаб кетди.
Синов парвози экипажсиз амалга оширилди. Режага кўра, у бир ярим соат давом этиши, Super Heavy тезлаткич ракетаси ундан ажралиб чиқиб, Мексика кўрфазига қулаши, Starship орбитага чиқиши ва кейин Ҳавайи ороллари яқинида океанга қўниши керак эди.
SpaceX веб-сайтига кўра, Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Ракета тизими икки қисмдан иборат: 33 двигателли Super Heavy ракетаси ва Starship кемаси.
Starship Ер орбитасидан ташқарига, Ой ва Марсга учиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024