Жаҳон | 07:45 / 27.04.2023
9399
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Россия асирлигидан озод этилганлар сонини айтди

Украина президенти Володимир Зеленский 26 апрел куни кечки мурожаатида Кремл томонидан Украинага қарши бошланган урушнинг бутун даври давомида 2279 нафар украиналик Россия асирлигидан озод этилганини айтди. 

Фото: Telegram / ermaka2022

Унинг сўзларига кўра, озод этилганларнинг аксарияти ҳарбийлар, асосан оддий ва сержантлардир. 

"Жамоа асирликда бўлган ҳар бир киши билан ишлаши жуда муҳим, - деди Зеленский. - Бу қийин бўлса ҳам, хусусан, асирларнинг айрим тоифаларига нисбатан, нафақат ҳарбий асирлар, балки қайтариш қийин бўлган фуқаролик асирларига ҳам тегишли".

Россия асирлигидан озод этилган украиналик ҳарбий хизматчиларнинг катта қисми, яъни 86 фоизи қийноқларга дучор бўлганини айтди. Бундай маълумотларни Олий раданинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец "Украинска правда" газетасига берган интервьюсида келтирган. 

У Украина ҳарбийлари қандай қийноқларга учраганига аниқлик киритмади ва бу Россияда қолган ҳарбий асирларнинг янада қаттиқроқ қийноқларга олиб келиши мумкинлигини тушунтирди. 

Лубинец, шунингдек, сўнгги тўққиз ой ичида Украина Қуролли кучларининг асирга олинган аскарлари россиялик ҳарбийлар томонидан оммавий қатл этилгани акс этган ўнлаб видеолавҳалар келиб тушганини айтди. 

Мавзуга оид