Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
Самарқандда тўрт кун давомида ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш, шунингдек, параканоэ бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилди. 30 апрел куни мусобақанинг охирги финаллари ўтказилиб, ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнгги кун баҳсларидан 7 та финал ўрин олди. Уларнинг 3 тасида эронлик, 2 тасида қозоғистонлик спортчилар ғолиб бўлди. Ўзбекистон жамоаси жамғармасига охирги олтин медални эса 200 метрга ўтказилган пойгаларда Владлен Денисов қўшиб қўйди.
Шу тариқа 11 та давлат атлетлари иштирок этган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари умумий ҳисобда 26 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Параканоэчи вакилларимиз эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди.
Мавзуга оид
15:56 / 27.08.2024
Самарқандда ўтган жаҳон чемпионатида 51та давлатдан спортчилар иштирок этди
18:23 / 25.08.2024
Россиялик спортчи қайиғи тўнтарилган ҳолда финишни кесиб ўтди ва чемпион бўлди
22:44 / 22.07.2024
Самарқандда яна катта спорт байрами: байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатига марҳамат
19:38 / 23.04.2024