Ўзбекистон | 21:17 / 01.05.2023
6617
1 дақиқада ўқилади

Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони ошди 

Ўзбекистон мактабларидаги эркак педагоглар улуши 30 фоизга етди. 

Мактабда таълим бераётган эркак педагоглар сони сўнгги 5 йилда қарийб 28 минг нафарга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. 

2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. 

Шундан 159,9 минг нафари ёки 30,7 фоизини эркак педагоглар ташкил этган.   

2022/2023 ўқув йилида 2018/2019 ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21 фоизга кўпайган. 

Мавзуга оид