Жаҳон | 14:49 / 03.05.2023
10379
1 дақиқада ўқилади

Лондон: Россия қанотли ракеталар захирасини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда

Россия 28 апрел ва 1 май кунлари Украинага қилинган ҳужумларда аввалги ҳужумларга қараганда камроқ ракеталардан фойдаланди, дея қайд этди Буюк Британия Мудофаа вазирлиги кундалик шарҳида. 

Фото: AP

Бу, эҳтимол, Россия Федерациясининг қанотли ракеталар захирасини тиклашга уринишлари билан боғлиқ, дея таъкидлайди Лондон. 

Бундан ташқари, вайрон бўлган биноларга берилган зарбалар нишонларнинг энергия инфратузилмасидан ҳарбий, саноат ва логистика инфратузилмасига ўтган бўлиши мумкинлигини кўрсатади, дея таъкидлайди Британия Мудофаа вазирлиги.

Москва Осиё-Тинч океани минтақасига етиб боришга қодир Америка ракеталарининг жойлаштирилишидан хавотирда. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ўрта масофага учувчи ракеталарни жойлаштиришга қўйилган мораторийни янада заифлаштиради қилади.

Россия Қўшма Штатларни беқарорлик ҳаракатларида айблади ҳамда ерда ўрта ва қисқа масофали ракеталарни жойлаштиришга қўйилган мораторийдан қайтиш билан таҳдид қилди. «АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг беқарорлаштирувчи ҳарбий дастурлари бизнинг мораторийимизни тобора заифлаштирмоқда», деди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг қуролларни тарқатмаслик ва назорат қилиш департаменти директори Владимир Ермаков 25 апрель куни ТАСС агентлигига берган интервьюсида.

Мавзуга оид