Иқтисодиёт | 17:56 / 24.05.2023
34814
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк 3та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди

“Instant Payment Solutions”, “Source to Pay” вa  “Tapp payment” тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Марказий банки 3та тўлов ташкилотининг лицензиясини қайтариб олди.

Ташкилот матбуот хизмати хабарига кўра, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 20 майдаги қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан:

  • “Instant Payment Solutions” МЧЖ ташкилот лицензиясини чақириб олиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ;
  • “Source to Pay” МЧЖ ўз фаолиятини олти ойдан ортиқ даврга тўхтатиб тургани;
  • “Tapp payment” МЧЖ фаолиятини лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида амалга оширмагани муносабати билан, –

– тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари қайтариб олинган ва тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилган.

Мавзуга оид