Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш бўйича ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда
ЎзЛиДеПнинг бугунги қурултойида партиядан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев, жумладан, Ўзбекистон байроғидан эркин фойдаланиш зарурати тўғрисида ҳам тўхталди.
Амалдаги президент, давлат байроғидан фақат байрам ва маросимларда ёки спорт мусобақаларида кўтаришда фойдаланилаётгани, эндиликда эса унинг ҳар бир хонадонда ҳилпираб туришига рухсат берувчи ҳужжатни қабул қилиш вақти етганини таъкидлаган.
«Парламентдаги депутат ва сенаторлардан бу борадаги ҳужжат лойиҳасини қабул қилишда бугунги ҳаётий заруратни ҳам эътиборга олишларини сўрар эдим», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 5 май куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги бозорда Ўзбекистон байроғи тасвиридаги, «Битирувчи» ёзувли лентани тақиб юрган йигит қўлга олиниб, жаримага тортилганди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасликда айбланганди.
Кейинроқ, бу мавзу ижтимоий тармоқда кенг муҳокама қилиниши ортидан ноқонуний қарор Бош прокуратура аралашуви билан бекор қилинди, байроқ рангидаги тасма таққан йигитнинг ноқонуний жазоланиши бартараф этилди.
Мавзуга оид
10:53 / 09.05.2024
Берлин мэри 9 май куни Россия байроқлари тақиқланишига изоҳ берди
14:12 / 25.03.2024
Россияда барча таълим муассасаларига мамлакат байроғини осиб қўйиш мажбурияти юкланди
19:53 / 20.12.2023
Қирғизистонда байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди
18:24 / 18.11.2023