Зеленский Херсон вилоятининг сув босган ҳудудларига ташриф буюрди
Украина президенти Володимир Зеленский хизмат сафари билан Херсон вилоятига келди. Бу ҳақдаги маълумотлар Зеленскийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пайдо бўлди.
Президент Каховка ГЭС тўғони портлатилиши – аҳолини эвакуация қилиш, экотизимни янгилаш истиқболлари ва ҳудуддаги тезкор ҳарбий вазият билан боғлиқ ишларни кўриб чиқмоқчи.
«Йўқотишларни ҳисоблаб чиқиш ва табиий офатдан жабр кўрган аҳолига компенсация тўлаш учун маблағ ажратиш, зарарни қоплаш ёки Херсондаги корхоналарни кўчириш дастурини ишлаб чиқиш муҳим», — деб ёзган Зеленский.
Украина БМТ ва Қизил Хоч жамиятидан Каховка ГЭСдаги фалокатни бартараф этишда ёрдам бериш бўйича сўровига жавоб олмади, деди президент Володимир Зеленский 7 июн куни эълон қилинган Bild газетасига берган интервьюсида.
«Жавоб олмадик. Мен ҳайратдаман», - деди Зеленский ва Херсон вилоятидаги фавқулодда вазият жойида «биринчи бўлиб ҳаётни сақлаб қолиш учун» БМТ ва Қизил Хоч ходимлари бўлиши кераклигини таъкидлади, «лекин улар у ерда эмас», деди у.
Зеленский ўзининг кундалик кечки видеомурожаатида Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларни «зудлик билан қутқарув операциясига қўшилишга» чақирди. Айниқса, Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудлар аҳолиси учун ёрдам зарур, деди президент.
Мавзуга оид
10:30 / 28.09.2024
Трамп: Путин ҳам, Зеленский ҳам урушни тугатмоқчи
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
17:43 / 27.09.2024
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди, Байден Киевга 8 млрд долларлик пакет ажратилишини эълон қилди
11:20 / 27.09.2024