Жаҳон | 07:36 / 10.06.2023
10830
1 дақиқада ўқилади
БМТ судида Украинанинг Россияга қарши даъвосига 32 давлат қўшилди
БМТ Халқаро суди аъзоларининг кўпчилиги 32 давлатни Украинанинг Россияга қарши Геноцид жиноятининг олдини олиш ва унинг учун жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузганликда айблаган даъвосига қўшишга рози бўлди.
Дастлабки эшитувлар босқичида Европа Иттифоқининг 26 давлати (Венгриядан ташқари), Австралия, Канада, Янги Зеландия, Норвегия, Лихтенштейн ва Буюк Британия даъвога қўшилди.
Қарор 14 нафар судянинг битта қарши овози билан қабул қилинди, дейилади Ҳаага судининг матбуот баёнотида.
Шу билан бирга, БМТ суди томонларнинг дастлабки эътирозлари босқичида Қўшма Штатларнинг даъвога розилигини бир овоздан рад этди.
Мавзуга оид
17:30 / 29.09.2024
“Икки стандартлилик бўлмаслиги керак” – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТда нутқ сўзлади
15:00 / 28.09.2024
БМТ бош қароргоҳида Ўзбекистон раислигида юқори даражадаги муҳокамалар бўлиб ўтди
21:08 / 27.09.2024
«Биз кетмаймиз» - Маҳмуд Аббос БМТ минбаридан Исроилнинг ҳаракатларини қоралади
19:41 / 27.09.2024