Ўзбекистон | 16:17 / 14.06.2023
46572
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors трейлери ЙТҲга учраб, икки ҳайдовчи вафот этди

Бухоро-Урганч автотрассасида UzAuto Motors трейлери иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Фото: UzAuto Motors матбуот хизмати

Бухоро ва Урганч шаҳарлари оралиғидаги автомобил йўлида UzAuto Motors трейлери ЙТҲга учраб, икки ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 14 июн куни соат 11:40 да рўй берган. UzAuto Motors автопаркига тегишли трейлер юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида автовоз кабинаси шикастлангани сабабли икки ҳайдовчи ҳам олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этган.

«Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади», дейилган хабарда.

Мавзуга оид