Халқаро имтиҳонлардан юқори натижа олган ўқувчиларга 28,8 млрд сўм қайтариб берилган
Охирги 2 йилда 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл олган 16,655 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп компенсация олганлар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Фарғона вилоятларига тўғри келган.
2021 йил 1 майдан буён шу пайтгача 18 турдаги халқаро имтиҳонда юқори натижага эришган 16 655 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилган. Ёшларга қарийб 28,8 млрд сўм компенсация сифатида қайтарилган.
Халқаро имтиҳонлар бўйича энг кўп тўловини қайтиб олганлар IELTS топширганлар бўлиб, жами 12031 нафар ёш бу имтиҳондан юқори натижа кўрсатган. 2-ўринда TORFL/TRKI– 3068 нафар ва 3-ўрин SAT бўйича – 1189 нафар ёш пулини қайтариб олган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг кўп компенсация олганлар қуйидагича:
➖ Тошкент шаҳри — 6 829 нафар
➖ Бухоро вилояти — 1 432 нафар
➖ Фарғона вилояти — 1 276 нафар
➖ Наманган вилояти — 1 119 нафар
➖ Самарқанд вилояти — 961 нафар
Яна бир муҳим жиҳати, бу тизимда компенсация олганларнинг кўпи қизлар ҳиссасига тўғри келади. Бунда 16 655 нафар ёшнинг 9 053 нафари қизлар, қолган 7 602 нафари йигитлар бўлган.
Маълумот учун, ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 майдан бошлаб 5, 2022 йил 1 январдан 13 ва жами 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қоплаб берилиб келиняпти.
Мавзуга оид
18:21 / 14.09.2024
Ню-Йоркда қулликдан жабр кўрганларнинг авлодларига компенсация тўлаш ҳақидаги қонун қабул қилинди
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024