Ўзбекистон экологик тоза давлатлар рейтингида 107-ўринда
Дания, Буюк Британия ва Финландия экологик тоза давлатлар рейтингида олдинги ўринларда бормоқда.
Ўзбекистон 2022 йилда экология даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида 180 та давлат ичида атиги 107-ўринни эгаллади. Бу ҳақда The Environmental Performance Index сайтида хабар берилди.
Биринчи ўринни 77,9 балл билан Дания эгаллади. Экологик жиҳатдан энг қулай мамлакатлар ўнлигига Буюк Британия, Финландия, Малта, Швеция, Люксембург, Словения, Австрия, Швейцария ва Исландия ҳам кирди.
Ўзбекистон атиги 38,2 балл тўплади, бу рейтинг етакчисидан икки баравар паст. Сўнгги 10 йилда мамлакат атиги 1,9 балл тўплади холос.
Таққослаш учун, рейтингда Беларус (55-ўрин), Арманистон (56-ўрин) ва Қозоғистон (93-ўрин) яхшироқ натижага эришган. Россия (112-ўрин), Тожикистон (117-ўрин), Туркманистон (118-ўрин) ва Қирғизистон (126-ўрин) нисбатан ёмонроқ натижа кўрсатган. Рейтингнинг сўнгги ўрнида 18,9 балл билан Ҳиндистон жойлашган.
Дунёнинг энг тоза мамлакатлари рейтинги ҳар йили АҚШ Йел университети экология ҳуқуқи ва сиёсати маркази томонидан тузилади. Экологик самарадорлик тадқиқоти табиий муҳит ҳолати ва унинг экологик тизимларининг ҳаётийлиги, биологик хилма-хилликни сақлаш, аҳоли саломатлиги, инсон фаолиятининг атроф-муҳитга таъсири даражаси, шунингдек экология соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини акс эттирувчи кўрсаткичлар асосида экология ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати бўйича мамлакат ютуқларини ўлчайди.
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
10:27 / 02.11.2024
Ин қуришга хомашё, сузиш учун сол: ёввойи табиат пластикка қандай қилиб мослашди?
15:46 / 30.10.2024
Энцо Майорка — овчидан табиат ҳимоячисига айланган спортчи ҳақида ҳикоя
19:02 / 28.10.2024