Ўзбекистон | 17:37 / 20.06.2023
5332
2 дақиқада ўқилади

Халқ демократик партиясидан президентликка номзод таълим ва илм-фанга доир қатор ташаббусларни илгари сурмоқда

Фото: Халқ демократик партияси

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов фарғоналик сайловчилар билан учрашди ва ўз дастуридаги таклиф-ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди. Хусусан, сайловолди дастуридан таълим ва илм-фан билан боғлиқ қатор ташаббуслар ўрин олган.

мактаблар ўқув дастурларида чет тиллари ва АТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;

мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортларидан фойдаланишда табақалашган тарифларни жорий қилиш;

талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирокига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш;

турар жой ижараси учун компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;

олис қишлоқлардаги болалар учун мўлжалланган маданият муассасалари, спорт иншоотлари, “Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш.

Шунингдек, номзод дастурида қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.

Халқ демократик партияси матбуот хизмати

Мавзуга оид