Жамият | 19:20 / 26.06.2023
15047
1 дақиқада ўқилади

Кузатув кенгашлари таркибига жамоатчилик вакилларини ҳам киритиш таклиф этилди

Фото: Халқ демократик партияси

Давлат улуши бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида шаффофликни таъминлаш мақсадида кузатув кенгашлари таркибига жамоатчилик вакилларини ҳам киритиш таклифи берилди.

26 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси президентлигига номзод Улуғбек Иноятовнинг Бухоро вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда номзод сайловолди дастуридаги таклифлари ҳақида батафсил маълумот берди. Дастурдан иқтисодиётни ривожлантириш бўйича ҳам қатор таклифлар ўрин олган. Хусусан, давлат улуши бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналари кузатув кенгашлари таркибига жамоатчилик вакилларини ҳам киритиш орқали уларнинг шаффофлигини янада ошириш назарда тутилган.

Шунингдек, Президентликка номзод дастурида давлат функцияларини босқичма-босқич фуқаролик жамияти институтларига бериб бориш, шу орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш таклиф этилмоқда. Бу ташаббус партия электорати, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий шериклик асосида хизмат кўрсатилишида долзарб аҳамият касб этади.

Халқ демократик партияси матбуот хизмати

Мавзуга оид