Индонезия Ўзбекистондан ўғитларни импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Индонезиянинг PT Pupuk Indonesia компанияси президенти Аҳмад Бакир Пасаман билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида кимё саноати соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Компания президенти Аҳмад Бакир Пасаман Ўзбекистон жадал суръатларда ривожланаётганини ва ҳозирги вақтда Индонезия ишбилармон доира вакиллари ҳамкорликка катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, Ўзбекистон кимё саноати катта истиқболларга эга, хусусан калий хлорид минерал ўғити сифатининг даражаси жуда юқори. Индонезия қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун Ўзбекистондан хлорид калийи ва бошқа ўғитларни импорт қилишга қизиқиш билдирилди.
Ўзбекистон дипломатлари ҳамкорлик йўналишига аниқлик киритиш мақсадида Индонезия томонига мамлакат кимё саноатида амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этди.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024