Спорт | 19:08 / 23.06.2023
36450
2 дақиқада ўқилади

Осиё Кубоги U-17.  Ўзбекистон 2-ўрин билан гуруҳдан чиқди, Япония-Ҳиндистон ўйинида 11та гол урилди

Таиландда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида гуруҳ босқичи якунланди.

Ўзбекистон (7) 3-турда Вьетнамни (1) минимал ҳисобда мағлуб этиб, 2-ўрин билан плей-оффга йўл олди. Ҳиндистон (1) билан голлар шоуси ташкил этган Япония (7) тўплар нисбатига кўра 1-поғонани эгаллади.

Ўрта Осиё вакили 1/4 финалда С гуруҳида тўп ўтказмасдан барча ўйинда ғалаба қозонган Саудия Арабистони билан тўқнаш келади. Яримфиналга чиққан жамоалар жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга чиқишади. 

Чоракфинал жутфликлари
25 июн
Таиланд — Жанубий Корея
Эрон — Яман
26 июн
Саудия Арабистони — Ўзбекистон
Япония — Австралия

Осиё Кубоги U-17. Таиланд. 3-тур
D гуруҳи
Вьетнам — Ўзбекистон 0:1

Гол: Шоидёр Шодибоев (25). 
Ўзбекистон — Собиров, Тўлқинбеков, Ўктамов, Мирзаев, Шукуруллаев, Жуматов, Шодибоев, Раимов, Каримов, Абдулбориев, Абдуллаев. 
Захирадагилар: Нўъмонов, Тўлабоев, Отахонов, Олимов, Икромов, Ёқубов, Саидов, Ўрмонжонов, Турғунбоев, Акопов, Абраев. 

Япония — Ҳиндистон 8:4
Голлар: Кавамура (13), Навата (41, 45), Нагано (52), Коҳеи (54), Накадзима (74), Ямагучи (90+6), Сигуира (90+8) — Гуите (47), Мейте (52), Мийагава (69, автогол), Сингҳ (79).

Мавзуга оид