Қозоғистондан 24 минг литр бензин олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик ушланди
У маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги «Қазиғурт» божхона постида 24 минг литр АИ-92 бензинини ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди.
«Қазиғурт» божхона пункти ходимлари 15 июнь куни Ўзбекистонга йўл олган «DAF» русумли юк машинасини тўхтатди. Ўзбекистон фуқароси назоратида бўлган машинада божхона декларациясига мувофиқ юкланган «Оксигенат» товарининг ҳиди шубҳа уйғотиб, кўрикдан ўтказилди. Натижада 24 дона пластик идишга (ҳар бири 1000 литрдан) бензин солингани аниқланди. Намуналар божхона илмий-тадқиқот марказида текширилганида маҳсулот АИ-92 бензини экани тасдиқланди.
Суд қарорига кўра, қоидабузар маъмурий жавобгарликка тортилиб, 103,5 минг тенге (қарийб 2,7 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди. Олиб қўйилган бензин давлат фойдасига мусодара қилинди.
Қозоғистон қонунчилигига кўра, автотранспорт воситаларида бензин, дизель ёқилғиси ва айрим нефть маҳсулотларини республика ташқарисига олиб чиқиш тақиқланган.
Мавзуга оид
15:10
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
11:50
Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024