Ўзбекистон | 08:50 / 04.07.2023
2977
1 дақиқада ўқилади

“Япония-Ўзбекистон” ассоциациясига янги раис сайланди

Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси вакиллари “Япония – Ўзбекистон” ассоциацияси аъзоларининг умумий йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Тадбир давомида ассоциация таъсис этилганидан буён унга раислик қилиб келаётган Шима Нобухико саломатлиги ва ёши кексайиши муносабати билан ушбу лавозимни тарк этаётгани, уюшманинг янги раҳбари этиб раис ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган, Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Като Фумихико сайлангани маълум қилинди

Като Фумихико Ўзбекистон унинг учун қадрли мамлакат эканини ҳамда республика билан ҳар томонлама алоқаларни ривожлантиришни уюшманинг янги раиси сифатида ўз олдига мақсад қилиб қўйганини айтди. Кейинги йилларда маданий-ҳуманитар, таълим ва туризм билан бир қаторда савдо-иқтисодий йўналишига ҳам катта эътибор қаратилишини билдирди.

У Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида орттирган уч йиллик тажрибасидан ассоциацияни бошқариш фаолиятида унумли фойдаланишини, кунчиқар мамлакатда “Ўзбекистон дўстлари”ни кўпайтиришга сафарбар қилишини билдирди.

Мавзуга оид