Одамсимон роботлар инсониятга қарши исён кўтариш нияти йўқлигини «айтди»
Улар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Роботлар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.
Швейцариянинг Женева шаҳрида сунъий интеллект бўйича Бутунжаҳон форуми доирасида биринчи матбуот анжумани бўлиб ўтди, унда тўққизта одамсимон робот иштирок этди.
Тадбирда роботлар билан бирга уларнинг яратувчилари ҳам қатнашди. Журналистлар роботларга саволлар беришди ва машиналарнинг инсоният ҳақидаги фикрларини эшитишди, деб ёзди Reuters.
Матбуот анжуманининг асосий мақсади сунъий идрок (СИ) хавфли эмаслигини ва инсониятнинг глобал муаммоларини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкинлигини исботлашдан иборат эди.
Саволларга жавоб берар экан, роботлар одамлар билан ишлаш ва уларга ёрдам бериш учун яратилганини, одамлар уларга жуда меҳрибон бўлгани учун инсониятга қарши исён қилишни режалаштирмаганини таъкидладилар.
Жумладан, тиббий робот Грейс одамлар билан биргаликда ишлаши ва уларга ёрдам беришини айтди.
Амека исмли яна бир робот ўз яратувчисига ҳужум қилишни режалаштирмаганини, чунки унга яхши муносабатда бўлаётганини ва жамиятдаги мавқеидан мамнунлигини таъкидлади.
Кўпгина роботлар генератив СИ сўнгги версиялари билан такомиллаштирилди ва саволларга жавобларининг мураккаблиги билан ўз ихтирочиларини ҳам ҳайратда қолдирди.
Портретларни чиза оладиган рассом-робот Аи-Да СИ тараққиётини тартибга солишни кучайтиришга чақирди.
«СИ дунёсининг кўплаб таниқли вакиллари унинг айрим шаклларини тартибга солишни таклиф қилмоқда ва мен бунга қўшиламан», дейилади жавобда.
Аммо бинафша сочли Дездемона хонанда-робот қатъиятли бўлди.
«Мен чекловларга ишонмайман, фақат имкониятларга ишонаман», деди у. «Келинг, коинотнинг имкониятларини ўрганамиз ва бу дунёни ўйин майдончамизга айлантирамиз».
София исмли робот раҳбарлик тўғрисидаги саволга жавобан, роботлар одамлардан кўра яхшироқ раҳбарлик қилиши мумкинлигини айтди. Бироқ кейинчалик унинг яратувчиси бу жавобдан норози бўлгач, роботлар ва одамлар «самарали ҳамкорлик қилиши» мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
21:58 / 25.10.2024
Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:10 / 21.09.2024