Ўзбекистон | 16:18 / 09.07.2023
10850
1 дақиқада ўқилади
МСК: Сайловда давомат 60 фоиздан ошди
11 миллиондан ортиқ сайловчи ўз танловини амалга ошириб бўлди.
Ўзбекистон президенти сайловида соат 15:00 ҳолатига 11 705 357 нафар сайловчи (60,74 фоиз) овоз берган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълумот берди.
Нисбатан энг юқори давомат Андижон (67,36 фоиз), Фарғона (66,52 фоиз) ва Жиззах (66,25) вилоятларида кузатилмоқда.
Мамлакатда 10 784 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб бормоқда. Унда иштирок этиши мумкин бўлган сайловчилар сони 19,2 миллиондан ортиқни ташкил этган.
Бундан аввалроқ, 28 июндан 5 июлгача бўлган муддатдан олдин ўтказилган овоз бериш жараёнида 815,3 минг киши, жумладан, 180,7 минг нафар хорижда, 634,5 минг нафар шахс мамлакат ичида овоз бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:00
Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидаларини имзолади
11:50
Гуржистонда сайловлардаги қонунбузарликлар ЕИ билан визасиз режимга таҳдид солиши мумкин
20:54 / 20.09.2024
АҚШдаги 2024 йилги сайловлар: сўровлар нимани кўрсатмоқда?
15:52 / 20.09.2024