Ўзбекистон | 18:30 / 22.07.2023
19825
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Синтетик гиёҳвандлик воситаларни тайёрлашда иштирок этган 43 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл қўлга олинди.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳрида яширин «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, 40 ёшли фуқаро гумонланиб, текширилганда ёнида 0,36 грамм «мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, турли ҳажмдаги идишларда кимёвий, ўткир ҳидли суюқликлар, яримтайёр ва тайёр ҳолдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланилган техник воситалар топилган.

Тадбир давомида ушбу воситаларни тайёрлашда иштирок этган 43 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл ҳам қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид