Жамият | 23:18 / 29.07.2023
15560
1 дақиқада ўқилади

«КамАЗ» электр узатиш тармоғига урилиши оқибатида Пискент тумани қисман «светсиз» қолди

Носозликни бартараф этиш ишлари бошланган.

Фото: Kun.uz

29 июль куни соат 21:38 да Тошкент вилоятидаги 110 кВли «Л-Парвоз» электр узатиш тармоғига «КамАЗ» автомашинаси урилди. Оқибатда, Пискент тумани истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилди.

Қайд қилинишича, носозликни бартараф этиш ишлари бошланган.

Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши айтилмоқда.

Мавзуга оид