Пискентда қум-шағал ноқонуний қазиб олиниши оқибатида қарийб 2 млрд сўм зарар етказилди
Тошкент вилоятининг Пискент туманида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олингани аниқланди.
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти Пискент туманида Вазирлар Маҳкамасининг “Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси ўрганилди.
Хусусан, Пискент туман ҳокимининг 27.11.2017 йилдаги 2121-сонли қарори билан МЧЖга сунъий балиқ ҳовузи ташкил қилиш учун ажратилган 19,34 га ер майдонидан ноқонуний равишда ишлов берилмаган 56 750 м3 миқдорида қум-шағал аралашмаси ноқонуний қазиб олиниб, давлат ёки жамият манфаатларига 1 млрд 808 млн сўм қийматда - жуда кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
18:41 / 01.10.2024
Сурхондарёда балиқчилик учун рухсатнома олган шахс қум-шағал қазиб олиб, табиатга катта зарар етказди
08:16 / 24.05.2024
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олганлар давлатга қарийб 450 млн сўм зарар етказди
16:00 / 30.11.2023