Сурхондарёда ноқонуний қум-шағал қазиб олиш натижасида табиатга 52 млн сўмлик зарар етказилди
Сариосиё туманида ўтувчи дарё ёқасидан ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб келинган.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Обизаранг» дарёси ёқасидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолати аниқланди, деб хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Таъкидланишича, вилоят экология бошқармаси томонидан «Cангардак Тош» МЧЖда тегишли тартибда экологик текширув ўтказилган.
Ноқонуний тарзда қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 52 млн 260 минг сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан «Cангардак Тош» МЧЖ раҳбари М.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70прим 1-моддасининг 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Белгиланган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш оқибатида табиатга 35 млрд сўм зарар етказилгани, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш ва табиатга етказилган зарарни ундиришда мақсадида тўпланган ҳужжатлар Бош прокуроратурага юборилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:01 / 01.11.2024
Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:02 / 19.10.2024
Сурхондарёда аҳолига тарқатилиши керак бўлган 1 400 тонна кўмир талон-торож қилинди
07:40 / 18.10.2024