Ҳарбий техника ишлаб чиқишга қандай талаблар борлиги аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар муомаласи ҳамда бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш ва қайта ишлаш соҳасидаги фаолият турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Низом қуйидаги фаолиятлар учун лицензияларни олиш тартибини белгилайди:
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимоя воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш соҳасидаги фаолият учун;
бўшатилаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш фаолияти учун.
Ҳужжатга мувофиқ:
- лицензияловчи орган этиб Мудофаа саноати агентлиги белгиланган;
- лицензия олиш учун ариза берувчи-юридик шахс тегишли ҳужжатлар тўпламини агентликка Давлат фельдъегерлик хизмати орқали юбориши лозим;
- аризани кўриб чиқиш муддати – 20 кун, кўриб чиқиш учун йиғим миқдори – БҲМнинг 2 баравари, лицензияни бериш учун – БҲМнинг 5 баравари;
- ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда агентлик комиссияси лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилади;
- лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
11:08 / 09.11.2024
563 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
15:20 / 16.10.2024
РФда ярим йилда 6088 нафар ҳарбий жиноий ишлар бўйича судланди
13:10 / 14.10.2024