Жаҳон | 14:20 / 03.08.2023
22306
3 дақиқада ўқилади

Киевга дронлар ҳужуми ва фронтдаги украин авиацияси. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 525-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудига яна камикадзе дронларини юборди: Киевда дрон парчалари аҳоли яшамайдиган бинога тушган, Одесса областининг Измаил шаҳрида портга зарба берилган. Reuters маълумотига кўра, порт «жиддий» шикастланган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Қрим кўпригида 17 июлга ўтар кечаси амалга оширилган портлаш (ўша ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, автомобил йўли шикастланганди) туфайли Керч бўғози бўйлаб кемалар ва учиш аппаратлари ҳаракатини чеклади. Бундан ташқари, ФХХ тасдиқлашича, икки ҳолатда Туркиядан Керч бўғозига сузаётган кемаларда портловчи моддалар излари топилган.
  • «Важние истории» нашри аниқлашича, Евгений Пригожиннинг баёнотига терс ўлароқ, «Вагнер» ХҲК Россияда ёлланма жангчиларни ёллашни давом эттирмоқда.
  • Белгород областида ҳудудий мудофаа отрядлари аъзоларига қурол тарқатилди. Курск областида ҳам шундай йўл тутиш ваъда қилинган.

Киевга дронлар ҳужуми

2 августга ўтар кечаси Россия қўшини Shahed дронлари билан Украинанинг бир қанча областларига ҳужум уюштирди. Шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, Киевда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари барча дронларни уриб туширган. Дрон қолдиқлари аҳоли яшамайдиган бинолардан бирини ва болалар майдончасини зарарлаган, зарба тўлқинидан турар жой биноларидан биридаги деразалар тўкилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Россия томони ҳужум юзасидан изоҳ бермади.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Киев осмонида россияликлар дронини уриб туширмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Дрон парчаларидан шикастланган маъмурий бино
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Украина ҚК авиацияси  

Украинларнинг МиГ-29 қирувчиси пилоти Украина шарқида парвозга чиқиш олдидан (сурат айнан қаерда олингани — аниқ эмас)
Libkos / AP / Scanpix / LETA
МиГ-29 топшириқни бажариш чоғида
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Бахмут яқинидаги украин артиллериячилари 

Украина ҚК жангчиси Бахмут атрофидаги позицияда дам олмоқда, бу ҳудудда Украина мудофаа кучлари бўлинмалари Россия қўшини ҳужумларини тўхтатишда давом этмоқда. Украина ҚК бош штаби тасдиқлашича, украинлар Бахмутдан жанубда юриш амалиётлари ўтказмоқда. Россия мудофаа вазирлиги сўнгги сводкасида бу йўналишдаги вазият юзасидан изоҳ бермаган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар ўз артиллерия позициясини ниқобламоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин жангчилари россияликларнинг Бахмут яқинидаги позицияларига зарба бермоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид