Тошкент вилояти гўшт етиштириш бўйича етакчи бўлиб турибди
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича жами 1267,5 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилди.
Статистика агентлигининг маълумотига кўра, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 103,8 фоизни ташкил этди.
Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Тошкент вилояти (12,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шу билан бирга, Қашқадарё (11,6 фоиз), Самарқанд (11,4 фоиз), Бухоро (10,6 фоиз) ва Хоразм (7,7 фоиз) вилоятларида ҳам гўшт етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилди.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами 5288,3 минг тонна сут соғиб олинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 102,9 фоизни ташкил этди.
Соғиб олинган сут умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (12,7 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.
Мавзуга оид
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
18:09 / 25.10.2024
Янги Тошкент шаҳри учун Тошкент вилоятидан қўшимча ер ажратилди
12:30 / 24.10.2024
Тошкент вилоятининг уч ҳудудида сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШ аниқланди
13:30 / 22.10.2024