Иқтисодиёт | 07:50 / 07.08.2023
19839
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга юк автомобиллари асосан Хитойдан импорт қилинмоқда
6 ойда Ўзбекистонга 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган.
2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 18 та хорижий давлатлардан қиймати 143 млн АҚШ долларига тенг бўлган 34 300 та юк автомобиллари импорт қилинган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 6 ойда юк автомобилларини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллаб турибди — 33 450 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 313 та ҳамда 261 та юк автомобиллари олиб келинган Корея ва Полша жой олди.
Бундан ташқари, Россиядан 180 та, Германиядан 34 та юк автомобили импорти амалга оширилган.
Мавзуга оид
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024