Ўзбекистон | 16:50 / 25.08.2023
7726
2 дақиқада ўқилади

«Тошшаҳартрансхизмат» ёқилғи қуйиш шохобчаларида кўплаб автобуслар навбатда туриб қолаётганига изоҳ берди

Қайд қилинишича, бунга айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ёпилгани сабаб бўлган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Тошкент шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида кўплаб автобуслар навбатда тургани акс этган видеолар бўйича муносабат билдирди.

Қайд қилинишича, бунга айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларининг ёпилгани сабаб бўлган.

«Айрим ёқилғи қуйиш шохобчалари ёпилгани сабабли, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автобуслар табиий газ қуйиш учун бошқа ёқилғи қуйиш шохобчаларига юборилган. Бу эса ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар пайдо бўлишига олиб келган», дейилади хабарда.

Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳри ҳокимлигида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилган.

Шу билан бирга, пойтахтдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида автобуслар учун қўшимча ёқилғи қуйиш станциялари ажратилгани ва табиий газда ҳаракатланадиган автобусларнинг узлуксиз ишлаши бўйича барча чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Kun.uz ушбу муаммога бағишланган «Газга навбатга турган автобуслар ёки жамоат транспортига «ўзинг учун ўл етим» қабилидаги муносабат» номли мақолани эълон қилган эди.

Мавзуга оид