Ўзбекистон | 07:42 / 02.09.2023
3828
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ИҲТнинг транзит ташувлари бўйича битимига қўшилмоқчи 

Жорий йил Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти транспорт вазирларининг 12-йиғилиши ўтказилади.

2023 йил 31 август куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Хусрав Нозирий билан учрашув ўтказди.

Видео-конференц-алоқа шаклида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига кирувчи давлатлар ўртасида транспорт коммуникациялари соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида жорий йил Тошкент шаҳрида транспорт вазирларининг 12-йиғилишини ўтказиш, ушбу тадбирнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, транзит ташувлари бўйича Ўзбекистон ИҲТнинг ҳадли битимига қўшилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мавзуга оид