Ўзбекистон | 10:53 / 08.09.2023
7500
1 дақиқада ўқилади

Айрим ёввойи ҳайвонларни уйда сақлаш тақиқланмоқда

Ҳайвонлар рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Президент томонидан имзоланган қонун билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартиш киритилди.

Унга кўра, аҳоли томонидан айрим турдаги ёввойи ҳайвонларнинг ярим эркин шароитларда, сунъий яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланади. 

Мазкур ҳайвонларнинг рўйхати ҳамда уларни юридик шахслар (ташкилотлар) томонидан сақлаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

Мавзуга оид