Ўзбекистон | 07:52 / 14.09.2023
9618
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда янги кўмир кони очилди

Кўмир конида ҳозирча аниқланган кўмир захираси ҳажми 11 млн тонна.

Фото: Ўзгидроэнерго

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Тўполонг сув омбори юқори қисмидан янги кўмир конини ўзлаштириш бошланди.

Тўполонг кўмир кони ҳавзаси денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда жойлашган. Айни пайтда кўмир конидан истеъмолчиларга 35 минг тонна кўмир захираси қазиб олиниб, етказиб беришга тайёрлаб қўйилган.

Кўмир конида ишларни жадаллаштириш учун 15 дан ортиқ техникалар жалб этилиб, ҳар куни кўмир ташиш 1000-1200 тоннагача олиб борилмоқда. Тўполонг кўмир конида ҳозирча аниқланган кўмир захираси ҳажми 11 млн тонна.

Қазиб олинаётган маҳсулот энг аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли вакилларига тарқатилмоқда. Манзилли рўйхат асосида қўшимча 20 минг тонна кўмир етказиб берилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда Тўполонг кўмир кони ҳавзасида кўчкилар билан боғлиқ хавфсизликни таъминлаш, маҳсулот қазиб олиш жараёнида кўмир қатламига аниқлик киритиш ва янги конларни ўзлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид