Россия Марказий банки асосий ставкани 13 фоизгача оширди
Россия банки асосий ставкани кетма-кет учинчи марта оширмоқда, энди у 13 фоизни ташкил қилади. Марказий банк кейинги йиғилишларда уни янада ошириш заруриятини баҳолаяпти.
Россия банки 15 сентябр, жума куни асосий ставкани 100 базавий пунктга ошириб, йиллик 13 фоизгача етказди. Бу кетма-кет учинчи ўсиш: июл ойида асосий ставка 7,5 фоиздан 8,5 фоизгача, август ойида - 12 фоизгача кўтарилди. Марказий банк кейинги йиғилишларда ставкаларни янада ошириш заруриятини баҳолашини маълум қилди.
Шу тариқа, Россия Марказий банки инфляцияни ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда. «Россия иқтисодиётида инфляция босими юқорилигича қолмоқда», — дейилади унинг баёнотида. Марказий банк ўз қарорини «ички талабнинг ўсиши, унинг ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларидан ошиб кетиши ва ёз ойларида рублнинг заифлашиши» билан ҳам асослади.
Шу муносабат билан, банк «инфляциянинг белгиланган кўрсаткичдан юқорига оғиш кўламини чеклаш ва уни 2024 йилда 4 фоизга қайтариш учун монетар шароитларни қўшимча қатъийлаштиришни таъминлаш» зарур, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, Марказий банк 2023 йил охирида Россияда инфляция прогнозини 5-6 фоиздан 6-7 фоизга оширди. Сентябр ойида Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Россияда инфляция прогнозини 5,3 фоиздан 7,5 фоизга оширди.
Мавзуга оид
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024