Жаҳон | 14:28 / 24.09.2023
20957
7 дақиқада ўқилади

Донбассдаги вертолётчилар ва артиллериячилар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 577-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Роскосмос»нинг собиқ раҳбари Дмитрий Рогозин аннексия қилинган Запорижжя областидан сенатор бўлди.
  • РФ мудофаа вазирлиги ҳар кунги брифингида Қора денгиз флоти штаби бўйлаб берилган зарба ҳақида тўхталмади. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг тасдиқлашича, РФ Қора денгиз флоти штабига ҳужум оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлгани, яна 16 киши (жумладан генераллар) жароҳат олгани ҳақида маълум қилди.
  • Жо Байден Украинага узоқ масофага ҳаракатланувчи ATACMS ракеталарини беришга қарор қилган, аммо АҚШ россияликларни огоҳлантириш бўлиб қолмаслиги учун бу ҳақда расман хабар бермасликка хабар қилган, дея ёзади Financial Times.
  • Севастополда тонгдан портлаш овозлари эшитилди. Аннексия қилинган шаҳар расмийлари ракета уриб туширилгани ҳақида хабар берган.
  • Владимир Салдо ва Евгений Балицкий аннексия қилинган Херсон ва Запорижжя областларига расман губернатор этиб тайинланди.
  • Bloomberg маълумотига кўра, Россия ҳарбий харажатларини 10,8 триллион рублга оширди. Бу Украинага кенг кўламли босқин бошланишигача бўлган даврдагига қараганда уч баробар кўпроқ.
  • Украина қуролли кучлари зирҳли техникаси россияликларнинг Запорижжя областидаги асосий мудофаа чизиғидан ўтгани хабар қилинмоқда.

Кун кадри. Қора денгиз флоти штабига зарбадан кейинги тутун

Аннексия қилинган Севастопол раҳбари Михаил Развожаев 22 сентябр куни украин армияси Қора денгиз флоти штабига ракета зарбаси йўллагани ҳақида хабар берди. Бинода йирик ёнғин бошланган. РФ мудофаа вазирлиги Севастопол бўйлаб учирилган бешта ракета уриб туширилганини маълум қилди. Развожаевнинг сўзларига кўра, уриб туширилган ракеталардан бирининг парчалари Нахимов проспектидаги Луначарский театри атрофига тушгани ҳақида айтган. ТАСС маълумотига кўра, парчалар юзлаб метрларга сочилиб кетган.

Аввалига РФ мудофаа вазирлиги штабга зарба оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлганинини хабар қилган, лекин унинг шахси ва мақомига аниқлик киритилмаганди. Кейинроқ вазирлик у ҳалок бўлмагани, балки бедарак йўқолганини хабар қилди. Россия нашрлари дастлабки маълумотларга кўра олти киши яралангани ҳақида хабар тарқатганди. Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов «Америка овози»нинг украин хизматига берган изоҳида камида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланганини маълум қилди. «Яраланганлар орасида — гуруҳ қўмондони генерал-полковник [Александр] Романчук ҳам бор, жуда оғир аҳволда. Штаб бошлиғи генерал-лейтенант [Олег] Цеков ҳушсиз ҳолатда», — дея тасдиқлаган Буданов. Бу маълумот бошқа мустақил манба томонидан тасдиқланмаган.

Россия Қора денгиз флотининг Севастополдаги штабида ракета зарбасидан кейин кўтарилган тутун
Planet Labs / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областидаги Украина ҚК артиллериячилари

Артиллерия Украина қуролли кучлари қарши ҳужумида муҳим ролни ўйнамоқда: ғарб тизимларининг узоқ масофага ҳаракатланиш ва бошқарилувчи снарядларнинг аниқлиги, шунингдек разведканинг самарали ҳаракатланишидаги устунликлардан фойдаланганган ҳолда Украина ҚК ёз ўрталаридан бошлаб Донецк области ва фронтнинг бошқа участкаларида россияликларнинг гаубицалари ва баравар ўт очиш реактив тизимларини фаоллик билан бостира бошлади. Ўтган вақт ичида муваффақиятли зарбалар берилгани акс этган ўнлаб видеолар намойиш этилди.

Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Россия қўшинларининг Донецк областидаги позициясига Америка томонидан ишлаб чиқарилган M109 ўзиюрар артиллерия қурилмасидан зарба беришга тайёрланмоқда.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк областида M109 артиллерия қурилмасидан зарба бериш жараёни: украиналик ҳарбий 155 миллиметр калибрли снаряд билан
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари ниқобланган M109 қурилмасидан россияликларнинг Донецк областидаги позицияларига зарба бериши
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар Донецк областидаги жанглар вақтида артиллерия снарядлари фонида
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Торецк яқинидаги украин ҳарбийлари

Донецк областидаги Торецк шаҳри сўнгги ойларда фронт чизиғидаги қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Россия қўшини шаҳарга мунтазам равишда артиллерия зарбалари ёғдирмоқда, натижада, Украина томони маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлмоқда.

Украина ҚК 24-алоҳида механизациялашган бригадасининг Торецк атрофидаги фронт чизиғидаги позицияси
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 24-бригадасининг Торецк яқинидаги позицияси
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 24-бригадаси ҳарбий хизматчиси россияликларнинг Торецк яқинидаги позицияларини кузатмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 24-бригадаси ҳарбий хизматчиси россияликларнинг Торецк атрофидаги позициялари бўйлаб ўт очмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК 24-бригадасининг Торецк яқинидаги жиҳозланган позициялари
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Киевда бюджет мудофаа фойдасига қайта тақсимланиши тарафдорлари намойиши

23 сентябр куни Киевда Украина пойтахти бюджети мудофаа мақсадларида қайта тақсимланиши тарафдорларининг иккинчи митинги бўлиб ўтди. Киев шаҳар кенгаши деворлари остида йиғилган намойишчилар ҳукуматдан бошпаналар ва шифохоналарда пандуслар, мактаб ва боғчаларда бошпаналар қуришда фаолроқ бўлишни талаб қилишган. Киев маъмуриятига бу каби эътирозлар аввалроқ Украина президенти офиси томонидан ҳам билдирилганди. Шаҳар расмийлари эса барча маблағлар мақсадли сарфланишини ва армия етарли даражада қўллаб-қувватланаётганини таъкидламоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин вертолётчилари

Донецк областида парвозлар оралиғидаги танаффусда Украина армия авиацияси 18-бригадаси вертолётларига хизмат кўрсатилмоқда
Libkos / Getty Images
Украина армия авиацияси 18-бригадаси вертолётлари парвоз олдидан
Libkos / Getty Images
Украина қуролли кучлари учувчиси вертолётда
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images
Вертолётдан ракета учирилиши
Libkos / Getty Images

Мавзуга оид