Жаҳон | 15:20 / 25.09.2023
15089
5 дақиқада ўқилади

Протезга кўникаётган украин аскарлари ва Харкив яқинидаги вайроналар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 578-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Курскка шаҳар кунида украин дронлари ҳужум қилди. Биринчи дрон шаҳар марказидаги бинога бориб урилган — Украинадаги манбаларга кўра, бу Россия ФХХнинг регион бўйича бошқармаси биноси ҳисобланади. Курск области раҳбари бинода (у айнан қандай бино ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган) «том бироз шикастланган». Украина томонига кўра, иккинчи дрон нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган. Регион расмийлари иккинчи дрон зарбаси тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.
  • Флорида губернатори ва АҚШ президентлига республикачиларнинг номзодларидан бири Рон Десантис Украинанинг НАТОга кириши «бизнинг манфаатларимизга мос эмас» деди. У АҚШ агар «можарони тўхтатиш учун барча таъсир ричагларидан фойдаланмаса», Украинага чексиз ёрдам кўрсатмаслиги кераклигини қўшимча қилган.
  • «ДНР»да комендантлик соати ва интернет ҳамда телефон мулоқотларидаги хатлар ва хабарларга ҳарбий цензура жорий этилди. Бу айнан қандай ишлаши ФХХнинг ҳудудий бошқармаси ҳамда аннексия қилинган ҳудуднинг алоқа ва ахборот вазирлиги томонидан белгиланиши керак.
  • РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия Украинанинг 1991 йилги Мустақиллик декларацияси бандларига кўра ҳудудий яхлистлигини «ҳурмат қилиши»ни билдирди.

Харкив яқинидаги Старий Салтовдаги ҳаёт

Старий Салтов — Харкив областидаги посёлка бўлиб, Россия билан чегарадан тахминан 20 километр масофада жойлашган. Россия армияси уни 2022 йил мартида эгаллаб олганди — икки ой ўтиб бу ер Украина қуролли кучлари назоратига қайтарилади. Оккупация вақтида ва ундан кейин давом этган отишмалар оқибатида Старий Салтовдаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлган — посёлкани фақат уруш якунланганидан кейин қайтадан тиклаш мумкин.

Старий Салтовда яшовчи 11 ёшли Давид ва Олег вайрон бўлган уйлардан бирида
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қўнғироғини ракета олиб кетган ибодатхона
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шикастланган турар жой биноси фонидаги болалар
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Озиқ-овқат дўкони ёнидаги сотувчилар
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Старий Салтов аҳолиси вакиллари вайрон бўлган уй ёнидан ўтмоқда
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ozge Elif Kizil / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут яқинидаги украин ҳоспитали

Украиналик ҳарбий врач Бахмут яқинидаги дала ҳоспиталида ярадор аскарнинг қўлини боғламоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Киевдаги устахонада Украина қуролли кучлари учун автомобил йиғаётган кўнгиллилар

Aziz Karimov / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Aziz Karimov / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Лвивда украин аскарларининг реабилитация жараёни

Superhumans — Украинадаги протезлаш, реконструктив жарроҳлик, реабилитация ва урушда жароҳатланган одамларни руҳий қўллаб-қувватлаш маркази. Марказдаги лабораторияда протезлар тайёрланади ва йиғилади, шунингдек, бу ерда реабилитация бассейни ва ҳатто протезлар музейи мавжуд. Клиникадаги барча хизматлар ярадор ҳарбийлар учун текин.

Оёғини йўқотган украин аскари тренажёрда юриш машқлари билан шуғулланмоқда, бу унга протезга кўникишда ёрдам беради
Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images
Оёғидан айрилган украиналик жангчи қўлтиқоёқда реабилитация маркази йўлаги бўйлаб ҳаракатланмоқда
Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images
26 ёшли аскар Роман Марьинкой Донецк областидаги Марйинка шаҳри учун жанглар вақтида чап қўли панжаси ва ўнг қўлидаги бир неча бармоқларидан айрилган
Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images
Andrii Nesterenko / Global Images Ukraine / Getty Images

Мавзуга оид