Блинкен: Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бутун дунёга таҳдид солмоқда
Унинг фикрича, Россия астойдил «ускуналар, таъминот, технология» изламоқда, КХДР эса «ракета дастурларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун ёрдам кутмоқда».
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик бутун дунё учун хавф туғдираётганини маълум қилди.
Бу ҳақда Блинкен АҚШ-Жанубий Корея муносабатларига бағишланган йиллик форумда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
«Биз Россия-Шимолий Корея ҳарбий ҳамкорлиги глобал тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган хавфли йўналишларини кўрсатиш учун бошқа ҳамкорлар ва иттифоқчилар билан қатъий ишлаяпмиз», — деди у.
Унинг фикрича, Россия астойдил «ускуналар, таъминот, технология» изламоқда, КХДР эса «ракета дастурларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун ёрдам кутмоқда».
Мавзуга оид
18:21
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024