Ўзбекистон | 07:30 / 29.09.2023
4622
1 дақиқада ўқилади

8 та тиббиёт олий ўқув юрти топ-1000 рейтингига кириш учун даъвогар сифатида қайд этилди

Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлиги ўзининг World University Rankings – 2024 рейтинг натижаларини эълон қилди.

Бу йил республиканинг яна 20 та олий таълим муассасаси reporter мақомида қайд этилиши билан топ-1000 талик рейтингдан жой олиш учун даъвогарлар ўтган йилги 28 тадан 48 тага етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, мазкур 48 та олий таълим муассасаси THE’нинг нуфузли рейтингларига кириш учун номзод сифатида танланиб, бунда агентлик уларга яқиндан ёрдам беради.

Ушбу рейтингдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 8 та ОТМ ўрин олган. Улар: Тошкент тиббиёт академияси; Самарқанд давлат тиббиёт университети; Тошкент педиатрия тиббиёт институти; Тошкент давлат стоматология институти; Тошкент фармацевтика институти; Андижон давлат тиббиёт институти; Бухоро давлат тиббиёт институти; Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.

Бунда, ОТМларнинг 18 та индикатор асосида 5 та йўналишдаги самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланди: ўқитиш; тадқиқот муҳити; тадқиқот сифати; саноат; халқаро истиқболлар.

Мавзуга оид