«Дарахтлар реестри»: яшил экинларни асрашга қаратилган қўшма лойиҳа бошланмоқда
Дастлабки лойиҳа Тошкент шаҳрида бошланади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, «Замин» фонди ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида «Дарахтлар реестри» янги қўшма лойиҳа бошланмоқда.
Дастлабки лойиҳа Тошкент шаҳрида бошланади. Мақсад - яшил экинларни, жумладан, қурилишни режалаштириш босқичида асраш ҳамда уларнинг тўлиқ ҳисобини жорий этиш, шунингдек, ноқонуний кесиш ҳолатларида чора кўриш.
Лойиҳанинг асосий вазифаси давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, барча параметрлари ва аҳволини кўрсатган ҳолда дарахтларнинг рақамли реестрини яратишдан иборат.
Маълумот учун, дарахтлар реестрининг онлайн платформаси давлат идораларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади, бу шаҳарсозликни режалаштириш, дарахтларни парваришлаш сифатини яхшилаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритишда инсон омилини камайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:08 / 21.09.2024
Олимлар кўзгу ёрдамида дарахтларнинг ўсишини тезлаштиришга муваффақ бўлди
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
10:30 / 17.09.2024
Илмий ва инновацион фаолият юритувчи юридик шахслар реестри жорий этилади
11:40 / 10.09.2024