Иқтисодиёт | 08:54 / 04.10.2023
20779
2 дақиқада ўқилади

Австрия ҳукумати Ўзбекистонда янги корхоналарни ишга тушириш учун пул ажратиши мумкин

Австриялик ҳамкорлар Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун мамлакатдаги енгил саноат корхоналари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга қизиқиш билдирди. 

Фото: Дунё АА

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров бошчилигидаги делегация Австрия пойтахтида бўлиб ўтган «Барқарор ишлаб чиқаришни тезлаштириш ечимлари» мавзусидаги 4-Глобал ишлаб чиқариш конференциясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Ўзбекистон делегацияси раҳбари конференция доирасида хорижий ҳамкорлар, жумладан, Австрия Иқтисодий палатаси, Advantage Austria компанияси, Австрия Тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Австриялик ҳамкорлар Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун мамлакатдаги енгил саноат корхоналари билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга қизиқиш билдирди. Ўзбекистонда янги корхоналарни ишга тушириш ва мавжуд қувватларни кенгайтириш учун Австрия ҳукуматидан имтиёзли кредитлар ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти техник ҳамкорлик департаменти директори Марко Камия билан бўлиб ўтган мулоқотда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўқимачилик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Мавзуга оид