Ўзбекистон | 08:07 / 05.10.2023
13199
1 дақиқада ўқилади
Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари 3 ҳудудда аниқланмоқда
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
2023 йилнинг сентябрь ойида 911 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Назорат тадбирларида 94 миллион 533 минг метр куб табиий газ ва 42 миллион 961 минг киловатт соат электр энергияси талон-торож қилинган. Бу ҳолатлар тизимга 111 миллиард 428 миллион сўм зарар келтирган.
Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Бу ҳажмдаги табиий газ 472 минг 665 та хонадоннинг, электр энергияси эса 214 минг 805 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10
Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
08:50 / 19.11.2024
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
09:14 / 18.11.2024