Ўзбекистон | 08:10
1247
1 дақиқада ўқилади

Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди

Энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Фото: Бош прокуратура

Бош прокуратура маълум қилишича, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “О.А.” фермер хўжалиги раҳбари Х.О. 1 дона сув насосини электр тармоғига ноқонуний равишда улаган

Натижада жами 932 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид