Ўзбекистон | 20:08 / 16.10.2023
10299
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини қисқартирди

Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия нефтининг транзит ҳажми 2023 йил учинчи чорагида камайгани айтилмоқда.

Фото: Ведомости

2023 йил учинчи чорагида Қозоғистоннинг «КазТрансОйл» компанияси «Омск – Павлодар – Чимкент – Шағир» йўналиши бўйича 31,1 минг тонна Россия нефтини Ўзбекистонга етказди. 

Биринчи чоракда компания магистрал нефт қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, иккинчи чоракда эса 37,9 минг тонна Россия нефтини етказиб берган эди. 

Октябр ойида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия нефтининг транзит ҳажми 25 минг тоннани ташкил этган. 

Компания Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефт етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилаётганини тушунтирди. 

«КазТрансОйл» 2017 йилда магистрал нефть қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга Россия нефтини етказишни бошлаган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда 36 минг тоннани ташкил этди. 2019-2022 йилларда Россия нефтининг транзити бўлмаган.

Мавзуга оид