Сурхондарё вилоятида тепловоз Spark билан тўқнашди
Поезд йўловчилари жабрланмаган, автомобил ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
18 октябр куни Сурхондарё вилоятидаги темирйўл кесишмасида тепловоз Spark автомашинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ Шўрчи-Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида содир бўлган. У ерда йўл белгилари ва сигнализация ўрнатилган. Поезд фавқулодда тормозланганига қарамай, мазкур ҳодиса рўй берган. Ҳодисага автомашина ҳайдовчиси томонидан ҳаракатланиш қоидаси қўпол равишда бузилгани сабаб бўлгани айтилган.
Тўқнашув оқибатида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. Spark ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:30
Қорақалпоғистонда Lacetti каналга тушиб кетиши оқибатида уч йигит ҳалок бўлди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
17:41 / 30.10.2024
Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади
17:10 / 29.10.2024