Жамият | 16:50 / 19.10.2023
20700
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонлик олима аёл “Корея халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси"да олтин медални қўлга киритди

Ёз ойида Кореяда бўлиб ўтган “Корея халқаро ихтирочи аёллар кўргазмаси" (KIWIE 2023) да ҳам 10 нафар ўзбекистонлик олима аёллар иштирок этишди. Уларнинг 7 нафари совриндорлар қаторидан жой олишди. Ушбу кўргазма Корея ихтирочи аёллари ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал мулк офиcи (KIPO) ва Халқаро интеллектуал мулк ташкилоти томонидан ташкил этилган бўлиб, унда 40 дан зиёд давлатлардан 400 нафардан ортиқ олима, ихтирочи ва тадбиркор хотин-қизлар техника, технология, тиббиёт, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишган.

Ўзбекистон делегациясидаги олималар ҳам турли соҳаларда ўз ишларини намойиш қилишган. Мамлакатимиздан борган вакиллар учун ажратилган майдонда энг кўп хорижликларни жалб эта олган инсон эса тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули Шайхова. У ўз илмий ишлари билан олтин медални қўлга киритди ва бу Ўзбекистон олима аёллари учун тарихий натижадир.

Профессор аёл қонни тозалаш ва инсон танасига энергия бера олиш хусусиятига эга, иммунитетни оширувчи, вирусли ва нафас олиш касалликлари билан курашишда фаол ёрдам бера оладиган, қондаги қанд миқдорини пасайтиришга кўмаклашувчи, эркак ва аёллар бепуштлигини даволашда ҳамда жигарни тозалашда фаол иштирок этувчи, ошқозон-ичак тракти (овқат ҳазм қилиш тизими) фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотларнинг тақдимотини ўтказганлиги учун халқаро экспертлар томонидан олқишланди. Корея, Тайван, Эрон, Покистон, Ҳиндистон каби мамлакатлардан келган иштирокчиларни ҳам қизиқтира олган маҳсулотларнинг биринчиси: “Igneus”. Олиманинг айтишича, фақатгина табиий гиёҳларнинг аралашмасидан ташкил топган бу маҳсулотни мунтазам равишда истеъмол қиладиган инсонда барча тана аъзолари ўзининг максимал даражадаги фаоллигини кўрсатади. Бир неча ой давомида тинимсиз ўтказилган илмий изланишлар ва синовлар натижасида ушбу маҳсулот гиперколестеролемия, ишемия, тромбоз, коагуляция, атеросклероз ва томирларнинг спазми каби юрак-қон томир тизимининг хавфли касалликларини олдини олишга ёрдам бериши исботланган. Гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, ферментопотия ва бузилган перисталтика каби сурункали овқат ҳазм қилиш муаммолари, шунингдек, ҳемороид ва колит каби сурункали касалликлардан азият чекаётган беморларда ҳам синалган Igneus, самарали натижа берган. 100 фоиз табиий биологик таркиб, АМК, ферментлар, витаминлар ва минералларга эга бўлган маҳсулот танани ёшартиришга ҳам ёрдам беради.

Олима аёлнинг айтишича, у бир неча марта илмий текширувлар ўтказганидан кейингина, беморларда синовдан ўтказиб, ҳақиқатда фойдали эканлигини аниқланган “NUMA” компаниясининг витамин D3 маҳсулотини ҳам Кореяга олиб борган. Халқаро майдонда хорижлик фан олимларини ҳам қизиқтира олган бу табиий восита иммунитет тизимини рағбатлантиради, саратон касаллигининг олдини олади. Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди, энергияни оширади, остеохондроз ва артритга ёрдам беради, тишларни мустаҳкамлайди, қоннинг кальций ва фосфорини сўрилишини яхшилайди.

Тажриба учун “Covid-19” инфекциясидан қолган асоратлар, сурункали касалликлардан азият чекадиган беморлар танлаб олинган. 3 ойлик доимий қабулдан сўнг эса натижалар кутилганидан ҳам юқори бўлгани учун халқаро кўргазмага айнан корхонанинг маҳсулотлари танланган. Гули Шайхова ва унинг 10 га яқин шогирдлари олиб борган тадқиқотларга кўра, D3 витаминини қабул қилган инсонларда COVID-19 инфекцияси билан касалланиш холатлари сезиларли даражада камайган. D3 ўпка фаолиятининг меъёрланишига катта таъсир кўрсата олган. Заифлик, мўрт суяклар, тиш муаммолари, бўшашиш, тез-тез шамоллаш ва бошқа касалликлар билан курашишда ҳам муҳим рол ўйнаши аниқланган.

Профессор Гули Шайхованинг билдиришича, у тавсия этаётган биологик қўшимчалар ҳар қандай касалликка даво бўлувчи “мўъжизакор восита”ликка даъво қилмайди. Шунчаки, инсон организмидаги барча аъзолар бажариши керак бўлган вазифаларини тўлиқ адо этиши ҳамда уларнинг мустаҳкамланишини таъминлайди. Халқаро майдонда табиий воситаларга бўлган эҳтиёж катта эканлигини яхши англаган олима аёл бошқа фойдали илмий изланишлари билан ҳам катта натижаларга эришган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид