Ўзбекистон | 12:21 / 20.10.2023
11996
1 дақиқада ўқилади

Қиймати 6 млрд сўмга яқин уяли алоқа воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “Кобалт” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш масканида тўхтатилиб кўздан кечирилган.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Автотранспорт воситасининг салони ва юкхонасида четдан ноқонуний олиб кирилаётган, хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки қиймати 5 млрд 788,9 млн сўмлик жами 24 турдаги 550 га яқин уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти божхона бошқармаси

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид