Шимолий Кореяга қочиб ўтган АҚШ ҳарбийси дезертирликда айбланди
КХДР уни Қўшма Штатларга қайтарди. Энди уни суд маҳкамаси кутмоқда.
2023 йил июл ойида Шимолий Кореяга қочиб кетган АҚШ армиясининг оддий аскари Трэвис Кинг дезертирликда айбланди. Бу ҳақда Reuters суд ҳужжатларига таяниб хабар берди.
АҚШ армияси раҳбарияти аскарга бир неча айбловларни қўйган, жумладан, дезертирликдан ташқари, сафдошларига ҳужум қилиш, болалар порнографиясини ишлаб чиқаришга ундаш ва уни сақлаш.
Трэвис Кинг 18 июл куни Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи демаркация зонаси орқали КХДР ҳудудига қочиб ўтган эди. У Жанубий Кореядаги Америка ҳарбий базаларидан бирида хизмат қилган пайтида бир қанча интизомий жазо чораларига учраган. У суд қилиниши учун Қўшма Штатларга юборилиши керак эди.
У қочиб кетганидан сўнг, АҚШ ҳукумати Швеция воситачилигида уни қайтариш учун музокара бошлади. КХДР расмийлари уни сентябр ойи охирида Қўшма Штатларга экстрадиция қилишга рози бўлди.
Трэвис Кинг ҳозирда Техасдаги Форт Блисс ҳарбий базаси яқинидаги қамоқхонада сақланмоқда.
Мавзуга оид
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024