Хитойнинг Россияга иқтисодий таъсири кучаймоқда
Хитойда бўлиб ўтган минтақавий конференцияда Россия ва Хитой фирмалари турли– электрон тижоратдан тортиб, қишлоқ хўжалигигача бўлган соҳаларда янги шартномалар тузди.
Хитойнинг шимоли-шарқида бўлиб ўтган минтақавий конференцияда Россия ва Хитой компаниялари иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор шартномаларни имзолади. Бу ҳақда 23 октябр, душанба куни Хитой давлат ОАВга таяниб, Reuters хабар берди.
Анжуман Ляонин провинцияси маркази Шэнян шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 800 га яқин Хитойнинг маҳаллий компаниялари иштирок этди, улар учун Россия бозори қизиқиш уйғотади. Имзоланган шартномалар ишлаб чиқариш ва логистикадан тортиб, электрон тижорат ва қишлоқ хўжалигигача бўлган соҳаларни қамраб олди.
Аввалроқ, 2023 йилнинг январидан сентябрига қадар 40 та Россия компанияси Ляонинда ўз бизнесини очган, дея хабар беради агентлик. Бу даврда шимоли-шарқий провинциядан Россияга етказиб бериш ҳажми 82,3 фоизга ошиб, 42,64 миллиард юанга (5,5 миллиард евро) етди. Хитой 2022 йил февралида Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан кейин ҳам Россия билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда. Хитой шимоли-шарқидаги Ляонин, Хэйлунцзян ва Цзилин провинциялари ўшандан бери ўзаро савдо ҳудуди сифатида катта стратегик аҳамиятга эга бўлиб боряпти.
Хитойнинг иқтисодий таъсири кучаймоқда
Ўтган ҳафта Хитой раҳбари Си Жинпинг «Янги ипак йўли» ташаббусининг ўн йиллиги муносабати билан 130 дан ортиқ давлат вакилларини қутлади. Унда иқтисодиёти ривожланаётган мамлакатларнинг кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин иштирок этди. Танқидчиларнинг айтишича, савдо битими шартлари дунёдаги иккинчи йирик давлатнинг таъсирини янада кучайтиради.
Мавзуга оид
17:22
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
16:48
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
15:02
Ўзбекистон Хитойга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади
13:31