Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг кўп йиллик ҳокими Зоир Алиқулов Қарши тумани раҳбарлигига ўтганди.
Бугун, 26 октябр куни халқ депутатлари Деҳқонобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда депутатлар Акром Исомиддинович Сулаймонов Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Акром Сулаймонов 1969 йилда Чироқчи туманида туғилган. Муқаддам республика «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаган.
2020 йил ноябрда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.
Бундан олдинроқ, Деҳқонобод туманига 7 йилдан ортиқ вақтдан буён раҳбарлик қилиб келган Зоир Алиқулов Қарши туманининг янги раҳбарига айлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:18 / 08.09.2024
Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг минтақавий вице-президенти бўлди
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
15:52 / 27.08.2024
Тўрақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди
12:30 / 18.08.2024