Сайловларда аёлларга оид 30 фоизлик квота оширилиши мумкин
Айни пайтда Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоиздан, Сенат аъзолари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларининг 25 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.
Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.
Қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 70- ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.
Йиғилишда айтиб ўтилганидек, бугунги кунда хотин-қизларнинг вакиллик органлари фаолиятидаги ўрни ҳам сезиларли даражада кўпаймоқда. Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 30 фоиздан, Сенат аъзолари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатларининг 25 фоизидан ортиғини хотин-қизлар ташкил этади.
Фракция аъзолари фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аёлларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ролини кучайтиришга, шунингдек уларнинг сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Мавзуга оид
21:49 / 08.11.2024
Ишчилар синфи исёни ёки муваффақиятсиз кампания? Ҳаррис сайловда нега ютқазди?
18:42 / 07.11.2024
Трампнинг ғалабаси: у америкаликларни қандай ишонтира олди?
18:18 / 07.11.2024
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:51 / 07.11.2024